“Андижон” эртадан ўз қароргоҳида йиғилади, февралда эса хорижда ҳам йиғин ўтказади

Про-лигада мавсум тугалланишига бир тур қолганида Суперлига-2019 йўлланмасини олган “Андижон” жамоаси янги мавсумга анча жиддий режалар тузмоқда.

Мазкур жамоа эртанги кундан эътиборан ўз майдонида йиғилади ва 5 кун давомида ўзларининг машғулотларини ўтказишади. Ундан кейин Янги йил байрами сабабли футболчиларга 3 январгача дам олиш учун таътил берилади. Жамоа шундан сўнг 2 февралгача пойтаҳтда ўз машғулотларини ўтказади. Ушбу машғулотлар вақтида бир қатор футболчилар кўрикдан ўтади ва “Андижон” бир нечта синов-назорат ўйинларида ҳам майдонга тушади.

Бошланадиган мавсум олдидан олиб бориладиган чет элдаги йиғин эса 3-17 февраль кунлари Туркияда бўлади. Ҳозирги вақтда ушбу йиғинлар доирасида ўтказиладиган ўйинлар учун рақиб-жамоаларни танлаш ишлари бажарилмоқда.

Related Post

1 Comment

Leave us a reply