Футболь бўйича Ўзбекистон чемпионати

Ўзбекистон Суперлигаси — мамлакатнинг 12 кучли клублари иштирок этувчи, Ўзбекистон футбол лигаси тизимининг юқори дивизиони. Амалдаги чемпион бўлиб тошкентнинг «Локомотив» жамоаси ҳисобланади. Ўзбекистон Суперлигасининг 2018 йил мавсумининг титул ҳомийси PepsiCo компанияси (Pepsi бренди).

1992 йилдан бошлаб, яъни собиқ Иттифоқ парчалангандан сўнг Ўзбекистон мустақил бўлгандан кейин ўтказилмоқда. 1992 йилдан 2008 йилгача «Ўзбекистон Олий лигаси» деб номланган, 2009 йилдан 2017 йилгача эса «Ўзбекистон ПФЛ Олий лигаси» деб номланган. 2018 йилдан бошлаб «Ўзбекистон Суперлигаси» деб номланади. Ўзбекистон футбол лигаси тизимидаги иккинчи даражали лига бўлиб Ўзбекистон про-лигаси ҳисобланган ва у 2017 йилнинг охиригача «Ўзбекистон иккинчи лигаси» деб номланган. Мамлакатда футбол лигасининг даражаси бўйича учинчи бўлиб Ўзбекистон Иккинчи лигаси ҳисобланади. Кейин вилоят, туман ва шаҳар ҳудудий футбол лигалари келади.

Мамлакат футбол лигалари ва чемпионатлари асосан Профессионал футбол лигаси (Ўзбекистон ПФЛ), хамда кўпроқ турли Ўзбекистон термалари (миллий, ёшлар, ўсмирлар, аёллар термаси ва ҳ.к.) ни ва мамлакатнинг бутун футбол соҳасини назорат қилишга маҳсуслаштирилган Ўзбекистон футбол ассоциацияси (ЎФА) томонидан эса қисман бошқарилади ва назорат қилинади. Ўзбекистон футбол ассоциацияси ФИФА ва ОФК, хамда ОФК нинг ҳудудий бўлинмаси – ФАЦА нинг тенг ҳуқуқли аъзоси ҳисобланади.

Ҳозирги вақтда Ўзбекистон Суперлигаси, хамда бутун Ўзбекистон чемпионати ОФК (Осиё), шу қаторда Япония, Жанубий Корея, Ҳитой, Эрон, Саудия Арабистони, БАА, Қатар ва Австралия чемпионатлари ичида кучли миллий чемпионатлари бўлиб ҳисобланади.

Формат

Ўзбекистон Суперлигасида 2018 йил мавсумидан бошлаб 12 та клублар иштирок этмоқда. Чемпионат икки босқичда бўлиб ўтмоқда. Биринчи босқичда, хар бир жамоа 22 та ўйинни – уйида ва хар бир рақиб билан меҳмонда ўтказади. 22 тур якунлангандан сўнг, клублар икки гуруҳга бўлинишади. Турнир жадвалида 1-дан 6-ўрингача эгаллаган жамоалар чемпионлик унвонга ва мукофотли ўринларга икки даврада мусобақалашишади, 7-ўриндан 12-ўрингача бўлган жамоалар эса ўн ўйинни ўтказишади, бироқ бу ўйинлар Ўзбекистон Суперлигасида қолиш ҳуқуқи учун ўтказишади.

12-ўринни эгаллаётган жамоа бевосита Ўзбекистон Про-лигасига чиқиб кетади. 10- ва 11-ўринларни эгаллаган клублар Про-лиганинг иккинчи ва учинчи ўрин жамоалари ўртасида 2019 йилнинг Суперлигасида иштирок этиш учун плей-офф ўйинларини ўтказишади. Турнир 2018 йилнинг март ойида бошланиб ноябрь ойида якунлайди.

ОФК нинг миллий лигалар жадвали

2018 йил якунига кўра, ОФК аъзо мамлакатлари миллий лигаси жадвалида (УЕФА коэффициентлар жадвали аналоги) Ўзбекистон Суперлигаси ва умуман Ўзбекистон чемпионати 46 мамлакатлар орасидаги умумий рейтингида ўнинчи ўринда туради. Ўзбекистон чемпионати умумий рейтингда ўнинчи ўринни эгаллаши, Ўзбекистон Суперлигасидан бир иштирокчисини кафолатли бир ўринни ва ОФК чемпионлар лигасининг квалификацион раунднинг плей-офф босқичида қўшимча икки ўринни беради.

Gʻolib va sovrindorlar roʻyxati

Gʻolib va sovrindorlar roʻyxati

Mavsum

Ishtirokchilar soni

Chempion

2-oʻrin

3-oʻrin

1992

16

«Paxtakor» (Toshkent)

 

«Soʻgʻdiyona» (Jizzax)

«Neftchi» (Fargʻona)

1993

16

«Neftchi» (Fargʻona)

«Paxtakor» (Toshkent)

«Navbahor» (Namangan)

1994

16

«Neftchi» (Fargʻona)

«Nurafshon» (Buxoro)

«Navbahor» (Namangan)

1995

16

«Neftchi» (Fargʻona)

«MHSK» (Toshkent)

«Navbahor» (Namangan)

1996

16

«Navbahor» (Namangan)

«Neftchi» (Fargʻona)

«MHSK» (Toshkent)

1997

18

«MHSK» (Toshkent)

«Neftchi» (Fargʻona)

«Navbahor» (Namangan)

1998

16

«Paxtakor» (Toshkent)

«Neftchi» (Fargʻona)

«Navbahor» (Namangan)

1999

16

«Doʻstlik» (Toshkent v.)

«Neftchi» (Fargʻona)

«Navbahor» (Namangan)

2000

20

«Doʻstlik» (Toshkent v.)

«Neftchi» (Fargʻona)

«Nasaf» (Qarshi)

2001

18

«Neftchi» (Fargʻona)

«Paxtakor» (Toshkent)

«Nasaf» (Qarshi)

2002

16

«Paxtakor» (Toshkent)

«Neftchi» (Fargʻona)

«Qizilqum» (Zarafshon)

2003

16

«Paxtakor» (Toshkent)

«Neftchi» (Fargʻona)

«Navbahor» (Namangan)

2004

14

«Paxtakor» (Toshkent)

«Neftchi» (Fargʻona)

«Navbahor» (Namangan)

2005

14

«Paxtakor» (Toshkent)

«Mashʼal» (Muborak)

«Nasaf» (Qarshi)

2006

16

«Paxtakor» (Toshkent)

«Neftchi» (Fargʻona)

«Nasaf» (Qarshi)

2007

16

«Paxtakor» (Toshkent)

«Quruvchi» (Toshkent)

«Mashʼal» (Muborak)

2008

16

«Bunyodkor» (Toshkent)

«Paxtakor» (Toshkent)

«Neftchi» (Fargʻona)

2009

16

«Bunyodkor» (Toshkent)

«Paxtakor» (Toshkent)

«Nasaf» (Qarshi)

2010

14

«Bunyodkor» (Toshkent)

«Paxtakor» (Toshkent)

«Nasaf» (Qarshi)

2011

14

«Bunyodkor» (Toshkent)

«Nasaf» (Qarshi)

«Paxtakor» (Toshkent)

2012

14

«Paxtakor» (Toshkent)

«Bunyodkor» (Toshkent)

«Lokomotiv» (Toshkent)

2013

14

«Bunyodkor» (Toshkent)

«Lokomotiv» (Toshkent)

«Nasaf» (Qarshi)

2014

14

«Paxtakor» (Toshkent)

«Lokomotiv» (Toshkent)

«Nasaf» (Qarshi)

2015

16

«Paxtakor» (Toshkent)

«Lokomotiv» (Toshkent)

«Nasaf» (Qarshi)

2016

16

«Lokomotiv» (Toshkent)

«Bunyodkor» (Toshkent)

«Nasaf» (Qarshi)

2017

16

«Lokomotiv» (Toshkent)

«Nasaf» (Qarshi)

«Paxtakor» (Toshkent)

2018

12

«Lokomotiv» (Toshkent)

«Paxtakor» (Toshkent)

«Navbahor» (Namangan)

2019

?

 

 

 

Leave us a reply