Ойбек Нурматов: Суперлигада дебют қилганимдан хурсандман

PEPSI Суперлига-2018 мавсуми якунланди. Мавсум пайтида “Сўғдиёна” жамоаси мураббийи Сергей Лушчан бир неча ёш футболчиларга ўйин тажрибасига эга бўлиши учун имкон берди ва шу туфайли маҳаллий футболчиларни ўзи учун топди.

Шундай ёшларнинг вакили Ойбек Нурматов бўлиб, ўтиб кетган мавсумда биринчи чиқиш қилганлигига қарамай, уйинларда 4 та гол урди. Мавсум охири ҳақида Ойбек Нурматов шундай деди.

– Мазкур йил мавсуми мен учун жуда қувонарли ва хотираларга тўла тарзда ўтди. Чунки Суперлигада биринчи бор чиқиш қилишга эришдим, қолаверса 4 та гол уришга муваффақ бўлдим. Албатта, бунда жамоа бош мураббийи Сергей Лушчаннинг улуши жуда улкан, деб ҳисоблайман. Биздек ёш футбол ўйинчиларига ишониб рақиб жамоаларга қарши асосий таркибда ўйинга тушиб, салоҳиятимизни намоён қилишга берди. Бундай ишонч билдиргани учун ушбу мураббийга ўз ташаккуримни билдираман. Мен билан тўп сураётган футбол ўйинчиларга ҳам ташаккуримни изҳор қиламан. Чунки улар менга доимо ишонишди.

Бўлиб ўтган ўйинлар чемпионатимиз жуда қизиқарли ва мухлисларбоп даражада ўтказилди. Энг асосийси, 2018 йилда ўйинларда иштирок этувчи мухлислар сони орта бошлади. Бу ҳолат – футбол ўйинчиларини хам руҳини кўтаради. Жиззахдан бўлган бизнинг мухлисларимиз жамоамизни хатто меҳмонда бўлиб ўтган ўйинларимизда ҳам руҳиятимизни кўтаришди.

Жамоалар ҳам мухлисларга ёқадиган ўйин намойиш этишга уринишди. Ўйинларда ҳар бир очко учун жиддий кураш борди. “Сўғдиёна” ҳам имкон қадар мухлисларини хурсанд қилишга уринди. Лекин аксарият учрашувларда ўзимиз йўл қўйган хатолар эвазига муҳим ўйинларда имкониятни бой бериб қўйдик. Энди келаси мавсумда ишқибозларимизни чиройли ғалабалар билан хушнуд қилишга ҳаракат қиламиз, — деди ёш футболчи.

Related Post

Leave us a reply