ПФЛ энг яхшиларни мукофотлади

Ўзбекистонда 2018 йил футбол мавсуми расман якунланган.

Йилни сарҳисоб қилиш вақти келди. Шу сабабли Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси йил давомида ўзининг матонатли меҳнати билан мухлислар ва мутахассиларни жалб қилган энг яхшиларни мукофотлади. Мукофотлаш маросими 14 декабрь куни Узэкспомарказнинг мажлислар залида бўлиб ўтди.

2018 йил САРХИСОБИ:

ЙИЛНИНГ ЭНГ ЯХШИ ФУТБОЛЧИСИ ТИАГО БЕЗЕРРА («ПАХТАКОР»).
ЙИЛНИНГ ЭНГ ЯХШИ МУРАББИЙИ АНДРЕЙ ФЁДОРОВ («ЛОКОМОТИВ»).
ЭНГ ЯХШИ ФУТЗАЛЧИ ЖАМОЛИДДИН ШАРИПОВ (АГМК)
ЭНГ ЯХШИ ДАРВОЗАБОН ЭЛДОР СУЮНОВ («ПАХТАКОР»).
ЭНГ ЯХШИ ГОЛ МУАЛЛИФИ ШЕРЗОД ХАКИМОВ («НЕФТЧИ»)
ЙИЛ ТЎПУРАР ТИАГО БЕЗЕРРА (17 ГОЛ)
ЭНГ ЯХШИ АЁЛ ФУТБОЛЧИ НИЛУФАР КУДРАТОВА («СЕВИНЧ»)
ЯНГ ЯХШИ ЁШ ФУТБОЛЧИ ОСТОН УРУНОВ («НАВБАХОР»)
FAIR PLAY МУКОФОТИ «НАСАФ»
ЭНГ ЯХШИ МАРКЕТИНГ ХИЗМАТИ «НАВБАХОР»
ЭНГ ЯХШИ МАТБУОТ-ХИЗМАТИ «НАСАФ»
ЭНГ БАРҚАРОР ФАН-КЛУБ «НАВБАХОР»
ЭНГ САДОҚАТЛИ ФАН-КЛУБ «АНДИЖОН»
ЭНГ ФАОЛ ФАН-КЛУБ «ПАХТАКОР»

Йилнинг жасорати – Улуғбек Янгибаев. «Орол»-«Шўртан» ўртасида бўлиб ўтган футбол ўйини пайтида у майдонда тўсатдан хушидан кетган Ислом Бойсариевга тез ёрдамни кўрсатди. Янгибаев ҳеч иккиланмасдан кўмак берганлиги сабабли Бойсариевни сақлаб қолиш учун шифокорларга анча ёрдам кўрсатди. Йилнинг жасорати соҳибига мукофотни Ислом Бойсариевни ўзи шаҳсан тақдим этди.

Йил ифтихори – Илхом Шодиев. Мазкур киши етти нафар фарзандларга эга. Олти қизлардан беш нафари футбол билан шуғулланади.

Йилнинг энг яхши футболчиси, мураббийи ва дарвозабони ойларнинг энг яхши номзодлари учун овоз бериш натижаларидан келиб чиқиб аниқланган.

Related Post

Leave us a reply